АБХАЗЛАР

АБХАЗЛАР (ўзларини апсуа деб аташади) — Грузиядаги халқ, Абхазиянинг асосий аҳолиси. Умумий сони 115 минг (1992). Абхазларнинг оз қисми қўшни Ажарияда, шунингдек Туркия, Греция ва араб мамлакатларида ҳам яшайди. Абхазлар аждодлари Оссурия, кейинчалик антик давр манбаларида (абешла шаклида) қайд этилган бўлиб, Кавказнинг Қора денгиз соҳилида яшаган энг қад. халқлардан саналади. Мил. ав. мингинчи йилларда Абхазлар икки катта кабила (абхаз ва апси) дан иборат бўлган; кейинчалик бу қабилалар абхаз халқининг таркиб топишига асос бўлган. Абхазлар абхаз тилида гаплашади. Булар тил ва маданият жиҳатидан адигей халқига яқин. Абхазларнинг кўпчилик қисми мусулмонсуннийлар, православлар ҳам бор. Улар деҳқончилик, чорвачилик, асаларичилик, шунингдек овчилик билан шуғулланади.