АЧЧИҚКЎЛ

АЧЧИҚКЎЛТошкент ш. дан 20 км ғарбдаги кўл. Уз. 700 м, эни 150 м. А. булоқ сувидан тўйинади. Кўл ва унинг атрофлари қамишзор. Кўлда олтингугурт ҳидли шифобахш қора балчиқ бор (қалинлиги 10 — 15 см). Бу балчиқдан даволаш муассасалари, жумладан Тошкент ш. даги Саломатликни тиклаш ва физиотерапия илмий тадқиқот ин-тида фойдаланилади.

Next Article

АШИНА