АЧИНСК

АЧИНСК — РФ Красноярск ўлкасидаги шаҳар (1782 й. дан). Чулим дарёси бўйида. Т. й. тугуни. Аҳолиси 122 минг кишидан зиёд (1999). Тегирмон, гўшт, глинозём к-тлари, тикувчилик ва мебель ф-калари, механика, пиво, нефтни қайта ишлаш з-длари бор. А. яқинидан кўмир ва оқактош қазиб чиқарилади. Ўлкашунослик, тарих музейлари, театр бор. Ачинскга 1682 й. да асос солинган.

Prev Article

АЧЕ

Next Article

АЧЧИҚТОШ