АДАБИЙ АЛОҚА — адабий-ижодий муносабат. А. а. қадимдан мамлакатлар, халқлар ва буюк ижодкорларнинг ўзаро ҳамкорлигини, ҳамфикрлигини таъминловчи омил бўлган. Ҳозирда Адабий алоқанинг адабий ҳафталиклар, адабиёт ва санъат ўн кунлиги, учрашувлар сингари янги шакллари мавжуд. Адабий алоқалар мушоира, тазмин, иқтибос каби бадиий ижод шаклларида ҳам яққол намоён бўлади.