АДАБИЙ ЭМАКДОШ — театр саҳнасида драматик асар қўйишда режиссёрларга, асар матнининг таҳлил ва таҳрир қилишда театр жамоасига ёрдам берувчи адабий ходим. Адабий эмакдош асл нусха ҳамда таржима асарларни таҳрир қилган, театр ижодий жамоаси билан бирга асарни саҳналаштиришда ижодий фаолият кўрсатган. Чўлпон, Зафарий, Ғайратий, Комил Яшинлар шу лавозимда ишлаганлар.