АДАБИЙ МУҲИТ

АДАБИЙ МУҲИТ — ижодий муҳит. Муайян жойда яшаб ижод этган йирик шоир ва адиблар таъсирида юзага келади. Адабий муҳитнинг вужудга келиши албатта йирик ижодкорлар фаолияти, улар яратган ижодий мактаблар билан боғлиқдир. Mac, Ҳирот Адм. (Лутфий, Навоий, Жомий ва б.), Қўқон Ад. м. (Гулханий, Махмур, Нодира, Увайсий, Муқимий, Фурқат, Завқий, Хазиний ва б.) йирик шоирлар фаолияти, ижодий таъсирида юзага келган. Адабий муҳит адабий оқимлар ва йўналишлардан фарқ қилади. Бир Адабий муҳитда бир неча оким ва йўналиш бўлиши мумкин. Адабий муҳит бошқа жойлардаги адиб ва шоирлардан Узига хослиги, ижодий алоҳидалиги, бадиий фикрлаш тарзидаги бетакрорлиги каби хусусиятлари билан ажралиб туради. Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Каттақўрғон, Хива, Қўқон, Андижон, Шаҳрихон Ад. м. мавжуд бўлиб, уларнинг етук вакиллари яратган асарлар ўзбек адабиётининг нодир намуналари ҳисобланади.

Next Article

АДАНА