АДАБИЙ ЁДГОРЛИК — бирор халқнинг муайян даврдаги ҳаёти, тили ва маданияти, урф-одатлари ҳақида маълумот берувчи оғзаки ёки ёзма адабиёт намунаси. Адабий ёдгорлик муайян адабиётнинг пайдо бўлиши ва шаклланишида муҳим адабий-тарихий аҳамиятга эга. Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк», Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибат улҳақойиқ» асарлари туркий халқларнинг муштарак Адабий ёдгорлик ги, тилшунослик, адабиётшунослик, тарих, этнографияга оид қимматли манбалардир. Уларнинг бизгача қўлёзма нусхалари етиб келган. Адабий ёдгорлик ларнинг баъзилари, мас, «Тўмарис» афсонасининг мазмуни юнон тарихчиси Геродотнинг «Тарих» китоби, «Широқ» афсонасининг мазмуни юнон тарихчиси Полиэннинг «Ҳарбий ҳийлалар» китоби орқали етиб келган.
Ад.: Ўзбек адабиёти тарихи, 5 ж. ли, 1-ж. Т., 1977; Раҳмонов Н., Тошга битилган китоблар, Т., 1983.