АДАБИЁТ МУЗЕЙИ

АДАБИЁТ МУЗЕЙИ, Фарғoна вилоят Ғафур Ғулом номидаги адабиёт музейи — маданий-маърифий ва илмий муассаса (Қўқон ш.). 1960 й. да асос солинган. 1966 й. да Faфур Ғулом номи берилган. Музей экспозицияси 7 бўлимдан иборат. Кўргазмаларида Қўқон хонлигининг 18—19-а. даги тарихий, ижтимоиймаданий ҳаётига, Ғозий, Махмур, Ҳозиқ, Увайсий, Нодира, Маҳзуна, Маъдан, Муқимий, Фурқат, Завқий, Ҳамза ва б. ҳаёти, ижодига оид материаллар (шахсий буюмлар, асарларнинг қўлёзмалари, тошбосма нусхалари, ҳоз. нашрлари, суратлар, архив ҳужжатлари ва б.); Абдулла Қаҳҳор, Собир Абдулла, Fафур Ғулом, Ҳусайн Шамс, Усмон Носир, Амин Умарий ва б. ижодини акс эттирувчи материаллар бор. Музейда Навоий асарларининг Қўқонда кўчирилган нусхалари, Низомий, Умар Ҳайём, Саъдий, Ҳофиз, Бедил каби мумтозлар асарларининг нодир қўлёзмалари, форс, озар шоирларининг шеърларидан тузилган баён ва мажмуалар, тазкиралар, Санкт-Петербург, Боку, Истанбул, Оренбург, Қозон, Уфа, Боқчасарой ва б. жойларда чоп этилган газ. ва жур. лар мавжуд.

Next Article

АДАМ