АДАБИЁТ ВА САНЪАТ НАШРИЁТИ

АДАБИЁТ ВА САНЪАТ НАШРИЁТИ, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти — Ўзбекистон нашриётларидан бири. Тошкент ш. да жойлашган. 1957 й. да Ўзбекистон давлат нашриёти адабий-бадиий бўлимлари негизида ташкил этилган, Ўзбекистон давлат бадиий-адабиёт нашриёти деб аталган. 1964 й. да «Тошкент» бадиий адабиёт нашриёти номи берилган. 1966 й. дан Ғафур Ғулом номи билан аталади. 1970 й. дан ҳоз. номда. Нашриёт томонидан ҳоз. ва мумтоз ўзбек адабиёти ҳамда фольклор асарлари нашр этилади. Шунингдек хорижий адибларнинг асарлари, турли санъат асарлари, альбомлар, плакатлар, откриткалар ва б. чоп этилади.