АДАД — момақалдироқ, шамол ва ёмғир худоси (Шумерда — Ишкур, Бобил ва Оссурияда — А., Шом арамейларида — Хадад, Қад. Фаластин хананейларида — Адду). Қад. Шарқнинг бир қанча халқлари динида мавжуд. Бир қўлида болға, иккинчи қўлида яшин боғлами кўринишида тасвирланади.