АДАД

АДАД (араб.) — ўлчов бирлиги; сон, рақам ва миқаорни ифодалайди. Ўзбекистонда кўпроқ 30-й. ларгача ишлатилган. Ўзбек тили давлат тили мавқеига эга бўлгач «тираж» сўзи (газета, китоб нусхалари сони) ўрнида ҳам Адад атамаси қўлланилмоқда.