АДАЖИО

АДАЖИО (итал. adagio — секин, вазмин) — 1) мусиқада — секин суръат, андантедан секин, лекин ларго, лентолардан жонли;

2) шу ижро ус-лубида яратилган мусиқий асар ёки туркумли шакл қисми. Баъзи мумтоз симфониялар муқаддимаси Адажио суръатида ёзилган (И. Гайдн, В. Моцарт, Л. Бетховен ва б.) Ўзбекистон композиторлари ижодида Адажио куп учрайди. Мас, М. Тожиевнинг камер оркестри учун «Адажио» 3симфониясидаги 1-қисмининг бошланғич бўлаги, 4симфониясининг 4-қисми Адажио суръатида;

3) балетда оҳангдор, майин таралувчи мусиқа жўрлигида, кўпинча, оҳиста ҳаракатлардан тузилган, бир ёки икки кишилик нафис лирик рақс. Баъзан мустақил рақс парчаси (па-де-дё, па-детруа, па дак-сьон, гран па); Ик. Акбаровнинг «Орзу» балетида катта Адажио, М. Ашрафийнинг «Севги тумори» балетида Адажио қисмлари мавжуд;

4) асосан мувозанатни сақлашга ёрдам берадиган оҳиста, секинлаштирилган машқлардан иборат европача мумтоз рақс машғулотининг бир қисми.