АДАМ

АДАМ (Adam) Роберт (1728.3.7, Керколди — 1792.3.3, Лондон) — инглиз меъмори ва бинокор. 18-а. инглиз классицизмининг йирик вакили. Эдинбург унверситетида ўқиган (1743 й. дан). Европа мамлакатларига саёҳатга чиқиб қад. ёдгорликларни ўрганган (1754 — 58). 1761 — 68 й. ларда қироллик меъмори. Акаси Жеймс б-н ҳамкорликда рационал мужассамотда чорбоғлар (Лондондаги Кенвудхаус, 1767 — 69) ва жамоат бинолари (Эдинбургдаги ун-т, 1789 — 93), шаҳар мавзелари (Лондондаги Адельфи, 1768 — 72), 2 — 3 қаватли турар жой бинолари ва б. қуришган. Адам қад. меъморликка суяниб, мумтоз услубдаги нафис безак шаклларидан фойдаланган. Бинонинг ички қисмини безаш ва уй жиҳозлари жойлашишига катта аҳамият берган.