АДАМОВ Леон Тигранович

АДАМОВ Леон Тигранович (1929.26.10, Қўқон) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор (1989). Ўрта Осиё политехника ин-тини тугатган (1954). 1954 — 92 й. лар Тошкентдаги и. т. ва лойиҳалаш ин-тларида меъмор ва бош меъмор, Тошкент ш. нинг бош меъмори ўринбосари. 1992 й. дан Ўзбекистон меъморлар уюшмаси қошидаги Меъморлик жамғармасида бош директор. Тошкентдаги Ч«илонзор турар-жой даҳаси» (1959 — 69), Санъат саройи (1961 — 63), Мустақиллик майдонидаги маъмурий бинолар (1968 — 74), А. Навоийга ўрнатилган ёдгорлик (1989 — 91), шунингдек С. Раҳимов, Адамов Икромов ҳайкалларининг меъморий қисми ва б. А. лойиҳаси ҳамкорлигида яратилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1970).