АДАМС

АДАМС (Adams) (1722.27.9-1803.2.10) — Америка сиёсий ва давлат арбоби ва публицисти, Англиянинг Шим. Америкадаги мустамлакаларида озодлик кураши ташкилотчиларидан бири. «Озодлик ўғлонлари» инқилобий ташкилоти раҳбари. 1-Континентал конгрессни (1774) чақириш ташаббускорларидан. А. Бостонда Мухбирлар комитетини тузди (1772). Ундан ўрнак олиб Англиянинг Шим. Америкадаги хамма мустамлакаларида ҳам шундай ташкилотлар тузилди. Булар инқилобий кураш марказлари ва мустақиллик уруши даври (1775 — 83)да маҳаллий инқилобий ҳокимият куртаклари эди. Адамс 1794 — 97 йларда Массачусетс штатининг губернатори.