АДАМС (Adams) Жон Кауч (1819.5.6 — 1892.21.1) — инглиз астрономи, Лондон астрономия жамияти директори, Кембриж астрономия расадхонаси директори (1861 й. дан). Илмий ишлари осмон механикасига доир. Ойнинг асрий тезланишини назарий жиҳатдан аниқлаган, Уран сайёрасининг ҳаракатидаги ноаниқликларни математик таҳлил қилиш асосида У. Лаверъе мустакил равишда 1845 й. Нептун сайёрасини очган.