АДАМСИТ, дигидрофенарсазин хлорид, (HNC6H4) 2AsCl — сариқ кристалл модда. Суюқланиш т-раси 195°, қайнаш т-раси 410°, зичлиги 1648 кг/м3, ҳидсиз. Сувда эримайди, органик эритувчиларда кам эрийди. Адамсит дифениламин (C6H5)2NH ва маргумуш (III)-хлорид AsCl3 дан ёки дифениламин хлоргидрат (C6H5)2NHHC1 ва маргумуш оксиди As2O3 дан олинади. Кимёвий барқарор, қиздиришга ва детонацияга чидамли. 1-жаҳон урушининг охирида заҳарловчи модда сифатида тавсия этилган. Юқори нафас йўлларини яллиғлантиради.