АДАН ҚЎЛТИҒИ

АДАН ҚЎЛТИҒИ — Арабистон денгизидаги қўлтиқ. Арабистон я. о. билан Сомали я. о. оралигида жойлашган. Уз. қарийб 900 км. эни 300 км гача. Чуқ. 3680 м гача. Боб-ул-Мандаб бўғози орқали Қизил денгиз билан туташган. Сув кўтарилиши номунтазам ярим суткалик (бал. 2,9 м гача). Сув интенсив нур таратиб туради. Асосий порти — Адан.

Prev Article

АДАМС УСУЛИ

Next Article

АДЕКВАТ