Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

АДАН

АДАНЯман Республикасининг иқтисодий пойтахти, Адан муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 320 минг кишидан зиёд. Арабистон я. о. жан. соҳилидаги транзит порт ва йирик халқаро аэропорт. Кема таъмир қилинади. Шаҳар қадимда Адана (Асана) номи билан маълум эди. Адан 1839 — 1967 й. ларда Буюк Британиянинг Яқин Шаркдаги ҳарбий-денгиз базаси бўлган.

Prev Article

АДАН