АДАНА, Сайҳон — Туркиянинг жан. қисмидаги шаҳар, Сайҳон дарёси бўйида. Адана эли (вилояти)нинг маъмурий маркази. Аҳолиси 916 минг киши (1990). Йирик савдо, саноат маркази, т. й. станцияси, автомобиль йўллари тугуни. Ун-т, тўқимачилик, пойабзал, пахта тозалаш, озиқ-овқат саноати, ёғочсозлик, цемент корхоналари, йирик тегирмон ва кушхоналар бор. Мамлакат-инг энг муҳим қ. х. (пахтачилик) р-нларидан бирининг маркази.