АДАПАЗАРИ

АДАПАЗАРИ — Туркиянинг шим.ғарбидаги шаҳар, Сакария дарёси соҳилида. Сакария элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 171 минг киши (1990). Т. й. станцияси, автомобиль йўллари тугуни. Қ. х. р-нининг савдо-саноат маркази (ғалла, сабзавот, парранда). Машинасозлик, озиқ-овқат (жумладан, шакар-қанд), кимё, ойнашиша, ёғочсозлик саноати корхоналари бор.

Prev Article

АДАМС УСУЛИ

Next Article

АДДИС-АБЕБА