АДАПТАЦИОН СИНДРОМ

АДАПТАЦИОН СИНДРОМ (умумий адаптацион синдром) —. кучли таъсирот (стрессор)га жавобан одам ва ҳайвонлар организмида рўй берадиган ҳимоя реакциялари мажмуи; бу реакциялар бузилган мувозанатни кайта тиклаш ва организмнинг ички муҳити (гомеостаз)ни бир маромда сақлаш имконини беради. Буйрак усти безлари пўстлоқ қаватининг қалинлашиши, улар секретор фаолиятининг тезлашиши, айрисимон без (тимус), талоқ, лимфа тугунларининг кичрайиши, қон таркибининг ўзгариши (лейкоцитоз, лимфопения), моддалар алмашинувининг бузилиши Адаптацион синдромнинг асосий белгиларидир. Адаптацион синдромнинг вужудга келишида уч босқич (ҳимоя кучларини ишга солиш, резистентлик, футурдан кетиш) фарқ қилинади. Адаптацион синдромнинг охирги босқичи организмга узоқ, муддат давомида зарарли омиллар (физик, кимёвий, биологик, руҳий) таъсир этиши натижасида рўй беради ва бу ўлимга олиб боради.

Loading...