АДАПТОМЕТР

АДАПТОМЕТР (лот. adapto — мослаштираман, юн. metreo — ўлчайман) — кўзнинг ёруғлик сезиш даражасини ўлчайдиган асбоб. Беморда ёруғлик сезгисини уйғотадиган даражадаги минимал ёруғлик оқимини топишга асосланган. Адаптометрдан кўзнинг баъзи физиологик тавсифини ўрганишда фойдаланилади.