АДАШГАН БУЙРАК — ҳаракат вақтида ортиқча қимирловчи ёки одатдаги ўрнидан силжиган буйрак. Бунда оғриқ сезилиши, кўнгил айниши, ич қотиши ёки кетиши каби аломатлар пайдо бўлиши мумкин. Одам озганда, лат еганда, қорин мускуллари бўшашиб кетганда Адашган буйрак пайдо бўлишига имконият туғилади.