АДАШГАН НЕРВ

АДАШГАН НЕРВ, сайёр нерв (nervus vagus) — одам ва умуртқали ҳайвонлар бош мияси нервларининг ўнинчи жуфти; энг узун нерв. А. н. организмда кенг ёйилганлиги учун «адашган» (сайёр) дейилади. У миянинг тўртинчи қоринчаси тубидан бошлана-ди: миядан чиққач, калланинг бўйинтуруқ тешигидан ўтади. Бош, бўйин, кўкрак ва қорин бўшлиғи аъзоларини марказий нерв системаси билан боғлайди (иннервация). Ҳаракатлантирувчи, сезувчи ва секретор толалари бор. Нафас аъзоларига, ҳазм аъзоларининг кўпчилигига, юракка тармоқлар бериб, кенг чиғаллар ҳосил қилади, бу чиғаллардан эса бир талай тармоқлар бошланади. Рефлектор ҳаракатларни (мас, ютиниш), қон босимини бошқаришда иштирок этади.

Prev Article

АДАМС УСУЛИ

Next Article

АДВОКАТУРА