АДДИС-АБЕБА (амхара тилида — янги гул) — Эфиопия (Ҳабашистон)нинг пойтахти ва А.-А. вилоятининг маъмурий маркази. А.-А. Эфиопия (Ҳабашистон) тоғлигида, денгиз сатҳидан 2400 м баландликда. Аҳолиси 1,5 млн. киши (1995). Шаҳарга 1887 й. император Менелик II асос солган ва дастлаб Финфинна деб аталган. 1889 й. дан Эфиопия пойтахти. 1936—41 й. ларда А.-А. ни Италия қўшинлари оккупация қилиб. турган. А.А. мамлакатнинг йирик саноат ва савдо маркази (асосан, енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари), транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Автомобиль йиғув з-ди, ёғочсозлик, цемент корхоналари бор. Кустарь усулида газлама тўқилади, чарм, металл ва ёғочдан буюмлар ишлаб чиқарилади. А.А. да коллежлар, ун-т, бир қанча илмий тадқиқот ин-тлари (жумладан, Эфиопияшунослик ин-ти), Миллий театр, Тарих-этнография музейи, тиббиёт муассасалари бор. Радио ва телевизион ст-ялар (i960 й. дан) мавжуд. БМТ нинг Африка бўйича Иқтисодий комиссияси (1958 й. дан) ва Африка бирлиги ташкилоти (1963 й. дан) қароргоҳи. Шаҳарнинг ташқи қиёфасида миллий ва замонавий меъморчилик объектлари уйғунлашган. Меъморий ансамбллардан Менелик II саройи (19-а. охири), Юбилей қасри (1955), Африка Уйи (1963) ваб. бор.