АДЕКВАТ

АДЕКВАТ (лот. adaeguatus — тенглашган, мос, айнан бир, ўхшаш) — билиш назариясида нарса ва ҳодисаларнинг хоссалари ва алоқаларини уларнинг объектив мазмунига тўғри келадиган, аниқ ва мос қилиб олиш. Инсон онги объектив борлиқни ижтимоий амалиёт асосида Адекват акс эттира боради (қ. Ҳақиқат).

Prev Article

АДАШЕВ

Next Article

АДЕНОИДЛАР