АДЕЛАИДА

АДЕЛАИДААвстралия Иттифоқининг жан. даги шаҳар. Жан. Австралия штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси шаҳар атрофи билан 1,1 млн. киши (1991). Торренс дарёси кесиб ўтадиган қурғоқчил сертепа жойда. 1836 й. да бунёд этилган. Аделаида — мамлакатнинг энг йирик саноат маркази ва портларидан бири. 2-жаҳон урушигача Аделаидада асосан озиқ-овқат саноати (ун тортиш, мева консервалаш, вино саноати), тўқимачилик, тикувчилик ва пойабзал саноати ривожланган эди. Машинасозлик, электроника, электротехника саноатининг йирик маркази. Киме, нефтни қайта ишлаш ва кемасозлик, қувур-прокати корхоналари, ун-т, расадхона (1874), аграр ин-т (1924), консерватория, бадиий ва табиат тарихи музейлари, суратлар галереяси бор.