АДЕЛИ ЕРИ — Шарқий Антарктиданинг чекка қисми, 136° ва 142° шқ. у. лар орасида жойлашган. Қирғоқлари Ҳинд океанига туташган. Иқлими ғоятда совуқ, тез-тез довуллар бўлиб туради. Ер юзаси қалин музлар билан қопланган. Денгиз сатҳидан бал. 2500 м гача. Адели Ери француз денгизчиси Ж. Дюмон-Дюрвиль томонидан 1840 й. да кашф этилган ва унинг хотини номига қўйилган. 1956 й. дан Адели Ери қирғоғи ёнидаги Петрель о. да Франциянинг Дюмон-Дюрвиль илмий ст-яси ишлаб турипти.