АДЕНАУЭР Конрад (1876.5.1, Кёльн — 1967.19.4, Бонн) — ГФР давлат арбоби. 1917—33 й. ларда Кёльн ш. нинг обербургомистри. 1920—32 й. ларда Пруссия давлат кенгашининг раиси. «Марказ» католик партиясининг арбоби. 1946 й. (дастлаб, Англиянинг Гер-маниядаги оккупация зонасида, сўнгра бутун Ғарбий Германияда) тузилган Христиан-демократлар иттифоқи (ХДИ) партиясининг раиси, ГФР канцлери (Бош вазири 1949—63; 1954—55 й. ларда у Ташқи ишлар вазири лавозимида ҳам бўлган). Аденауэр 1954 й. Париж битимларига имзо чекиб, ГФРнинг НАТО га аъзо қилиб олинишига эришди. Аденауэр номида халқаро жамғарма мавжуд.