АДЕНОМА (юн. aden — без ва ота — ўсма) — безларнинг хавфсиз ўсма касаллиги. Аденома кўпинча сут бези, қалқонсмон безлар, тухумдон, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ пардаси, жигар, буйрак ва буйрак усти безлари, бачадон, простата безида учрайди. Аденома одатда юмалоқ, қобиққа ўралган бўлади. Баъзи Аденомалар (бачадон, меъда-ичак йўлида учрайдиганлари) хавфли ўсмаларга айланиши мумкин. Давоси: жарроҳлик йўли билан олиб ташланади.