АДЕНОВИРУСЛАР

АДЕНОВИРУСЛАР (юн. aden – без ва вируспар) — таркибида ДНК группаси бўлган, одам ва ҳайвонларда аденовирус касалликларини қўзғатувчи вируслар. Улар нафас йўлларидаги без (аденоид) тўқималарида яшаб, ўткир катар, конъюнктивит, энтероколит, атипик пневмония ва б. касалликларни қўзғатади. Аденовируслар одамнинг аденоидларидан ва муртак безларидан, шунингдек меъда-ичакларидан ажратиб олинган. Катталиги 70—90 ммк. Уларнинг одамда касаллик қўзғатувчи 30 дан ортиқ тури маълум.