АДЕНОЗИНТРИФОСФАТ КИСЛОТА, АТФ — аденин, рибоза ва уч молекула фосфат кислотадан таркиб топган органик модда. А. к. организм хужайраларида доимо синтезланиб ва истеъмол қилиниб туради. Аденозинтрифосфат кислота, атф ўзининг пирофосфат боғларида кўп энергия сақлайди (макроэргик боғлар). У хужайра митохондрия моддаларнинг аэроб ва анаэроб оксидланиши натижасида ажралиб чиққан энергияни фосфорлаш йўли билан макроэргик фосфат боғлари шаклида тўплайди ва организмнинг энергияга эҳтиёжи бўлган ҳамма жараёнларини энергия билан таъминлайди. Аденозинтрифосфат кислота, атф парчаланиши натижасида 8 — 11 ккал/мол энергия ажралиб чиқади. У мускуллардан, ачитқидан олинади, синтетик усулда ҳам тайёрланади.