АДЕНТИЯ

АДЕНТИЯ (юн. а — инкор қўшимчаси ва лот. dens — тиш) — эмбрионлик даврида тиш ўрни шаклланишининг бузилиши натижасида оғизда тишларнинг бўлмаслиги. Туғма, орттирилган (шикастланиш ёки касаллик туфайли) ва ирсий Адентия фарқ қилинади. Кўпинча тери ва ҳосилалари (соч, тер безлари)нинг нотўғри ривожланиши билан бирга кечади.