АДЭР

АДЭР — Шарқий Антарктидадаги қоядан иборат бурун, Адэр я. о. да Виктория Ерининг шим.-шарқий чеккаси. 1841 й. да Ж. Росс бошлиқ инглиз экспедицияси топган ва дўстининг номи билан атаган. Адэр ёнида 1899 й. да К. Борхгревин бошчилигидаги Британия экспедицияси Антарктида материгида қиш-лаб қолган биринчи Кейп-Адэр ст-ясини барпо этди. Ст-я бир йил давомида фаолият кўрсатди.