АДГЕЗИЯ

АДГЕЗИЯ (лот. adhaesio — ёпишиш) — юзалари бир-бирига тегиб турувчи ҳар хил жинсли қаттиқ ёки суюқ жисмлар (фазалар)нинг молекулалараро таъсирлашув натижасида ўзаро ёпишиб қолиши. Вир хил жинсли жисмлар орасидаги Адгезия когезия аталади. Адгезия деталларни елимлаб, пайвандлаб ва кавшарлаб бириктиришда, локлаш ва бўёқ суркашда кенг қўлланилади. Адгезия туфайли гальваник қопламалар, оксид пардалар ҳосил қилиш мумкин.

Prev Article

АДАШЕВ

Next Article

АДИГЕЯ