АДИАБАТИК ЖАРАЁН

АДИАБАТИК ЖАРАЁН (юн. Adiabatos – ўтиб бўлмас) — ташқи муҳит б-н иссиқлик алмашинувисиз ўтадиган термодинамик жараён. А. ж. ўтиши учун жисм бутунлай иссиқпик ўтказмайдиган қатлам (чегара) билан ажратилган бўлиши керак. Ташқи муҳит билан сезиларли миқдорда иссиқлик алмашиниб улгура олмайдиган даражада тез ўтадиган жараёнлар ҳам Адиабатик жараёнга жуда яқин бўлади. Товушнинг газлар ва б. жисмларда тарқалиши бунга мисол бўла олади. Жисм Адиабатик жараён давомида иш бажарганда унинг ички энергияси камаяди. Идеал газ А. ж. давомида иш бажарганда (кенгайганда) унинг т-раси пасаяди. Айнан шу ҳодисадан газларни суюлтиришда фойдаланилади. Тўйинган буғ адиабатик кенгайганида ҳўлланади. Атмосферада содир бўладиган кўпгина жараёнларни Адиабатик жараён деб қараш мумкин.