АДИГЕЙ ТИЛИ

АДИГЕЙ ТИЛИ — РФ даги Адигея ва Қорачой-Черкасия Республикаларида яшовчи адигей халқининг тили. Кавказ (иберий-кавказ) тилларининг абхаз-адигей гуруҳига киради. Адигей тили 4 шевага бўлинади: абадзех, бжедух, темирчой, шапсуч. Ундошларнинг кўплиги билан ажралиб туради. Луғат таркиби асосан бир бўғинли сўзлардан ташкил топган. Ёзуви Кирилл графикаси асосида.