АДИГЕЙЛАР

АДИГЕЙЛАР (адиге) — халқ, РФнинг Адигея Республикасида яшовчи туб аҳоли (95 минг киши). Адигейлар Краснодар ўлкасининг Лазареве ва Туапсе туманларида яшайди. Умумий сони РФда 123 минг киши (1992). Туркияда ҳам яшайди (5 минг киши). Адигейлар европеоидлар ирқига мансуб. Адигей тияиая сўзлашади. Диний эътиқодига кўра мусулмон-суннийлар. Адигейлар илгари новдалардан четансимон тўқилиб лой билан сувалган уй (сакля)ларда яшаганлар. Кийимлари кабардин кийимларига ўхшаш. Адигейлар ўз адабиётига эга. Адигейлар деҳқончилик, чорвачилик, боғдорчилик б-н шуғулланади, саноат корхоналарида ишлайди.