АДИНАМИЯ

АДИНАМИЯ (юн. а — инкор қўшимчаси ва dinamia — қувватсизлик) — ҳолсизлик, тинка-мадор қуриши. Адинамия асосан, очлик, оғир юқумли ёки узоқ давом этган ҳолдан тойдирувчи касалликлар, танада озиқ моддалар ва буйрак усти бези пўст кавати гормонлари етишмаслиги, ўпка, юрак, шунингдек қон яратувчи аъзолар ишининг бузилиши ва б. касалликлар натижасида содир бўлади.