АДИНОЛ (юн. adinos — зич) — альбит ва кварцит иборат турли зичликдаги метасоматик тоғ жинси. Қорамтир майда донали. Таркибида бир оз серицит, хлорит ва кальцит бўлади. А натрий элементи иштирокида ёки бу элемент иштирокисиз гилли сланец ёки филлитларнинг метасоматик ўзгариши, ўз таркибидаги ма-териалнинг қайтадан тақсимланиши натижасида турли отқинди (асосли) жинслар контактида ёки регионал метаморфизм оқибатида пайдо бўлади. Адинол Ўзбекистон ғарбидаги метаморфик жинслар орасида кенг таркалган.