АДИП

АДИП — тўн, паранжи, мурсак, чопон ва б. нинг олди ва этагига ич томонидан (астарнинг устидан) қўйиб тиқилган 5—6 см энликдаги газлама. А. қора сатин ёки қарға шойининг четидан кўндалангига ёки узунасига қийиб олиниб, бир-бирига улаб тайёрланади (А. ли чопон — ён ва этакларига Адип қилинган чопон).