АДИПИН КИСЛОТА, икки асосли органик кислота [НООС (СН2)4 СООН] — рангсиз кристалл. Мол. м. 146,15. Суюқланиш т-раси 149 — 150°, қайнаш т-раси 265°. Сувда, этил спиртда кўпроқ, эфирда камроқ эрийди, Циклогексанонни нитрат кислота ёки ҳаво кислороди б-н марганец тузлари (катализатор) иштирокида оксидлаб олинади. У сунъий тола — нейлон ишлаб чиқаришда қўлланадиган асосий хом ашёдир. Эфирлари пластификаторлар ва сурков мойлари сифатида ишлатилади. Этиладипинат — этилланган бензиннинг октан сонини оширувчи модда, диаллиладипинат эса смолаларга қотирувчи қўшимча сифатида қулланилади.