АДИРЛАР

АДИРЛАРЎрта Осиё тоғларининг паст-баланд этаклари. Адирлар учламчи ва тўртламчи даврларнинг тоғ жинсларидан ташкил топган. А. Фарғона, Ҳисор, Сурхондарё водийларида кўпроқ конгломерат ва чақир тошлардан иборат бўлиб, баъзи жойларида лёсс (соз тупроқ) б-н қопланган. Адирларни кўп жойларда сой ҳамда жарлар кесиб ўтиб, айрим-айрим қисмларга бўлиб юборган. Адирларнинг денгиз сатҳидан бал. 400—500 м дан 1000— 1500 м гача. Адирлар минтақаси баландроқ тоғ этакларидан кўпинча камбар тектоник ботиқлар орқали ажралган бўлади. Адирлар Фарғона водийси атрофидаги тоғ этакларида жуда аниқ намоён бўлган (мас, Аввал адирлари). Қашқадарё, Зарафшон водийлари атрофида ҳам бор. Ландшафта чала чўл ва чўллардан иборат. Баҳор пайтида Адирларда ўтлар, лолалар ўсиб ётади. Хўжаликда Адирлардан эрта баҳорда яйлов сифатида фойдаланилади, ёғин кўпроқ тушадиган Адирларда (Ҳисор, Зарафшон водийларида) ғалла етиштирилади. Ай-рим жойларда сув чиқариб боғлар бунёд этилган. Копетдоғ ва Қрим тоғлари этакларидаги шундай баландликлар байирлар деб юритилади.