АДИРОВИЧ Эммануил Ильич

АДИРОВИЧ Эммануил Ильич (1915, Мелитополь, Украина — 1973, Тошкент) — физик олим, Ўзбекистон ФА акад. (1962). Москва давлат ун-тини тугатган (1940). Москва нефть ин-тида (194449), П. Н. Лебедев номидаги Физика инти (Москва)да (1949 — 1962) ишлаган. Ўзбекистон ФА Физика-техника ин-тида бўлим мудири (1962—1973). Илмий ишлари қаттиқ жисмлар физикасига оид. Адирович кристаллар люминесценциясининг зонавий назарияси асосчиларидан бири, қаттиқ жисмларда электр жараёнлари кинетикасига доир масалаларни ҳал қилишнинг квазистационар усули ташаббускори, фотоэлектретларда электрон қутбланиш ва кутбеизланиш қонунини кашф этди.