АДЛИЯ ( араб, адл — адолат, тўғрилик, ҳаққонийлик, одил судлов, холислик) — судлов муассасалари, суд ташкилотлари ва улар фаолиятини англатадиган тушунча. А. кенг маънодаги ҳуқуқдир. ЎзРда Адлия органлари фаолиятига ЎзР Адлия вазирлиги раҳбарлик қилади. ЎзРнинг қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги Қоиуни (1993 й. 2 сент.) 10-моддаси талабига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар, Тошкент ш. суди, туман (шаҳар) судларининг фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши қоидасига қатьий риоя қилинган ҳолда ЎзР Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади (яна қ. Ҳуқуқ).