АДМИРАЛТЕЙСТВО ОРОЛЛАРИ

АДМИРАЛТЕЙСТВО ОРОЛЛАРИ — Тинч океандаги вулкан ва маржон ороллари; Бисмарк архипелагида. ПапуаЯнги Гвинея таркибида. Майд. 2072 км2 (энг катта ороли Манус о. — 1554 км2). Асосий шаҳри — Лоренгау. Аҳолиси қарийб 40 минг киши, асосан папуаслар. Энг баланд жойи 719 м (Манус о. да). Ороллар ўрмон билан қопланган. Кокос пальмаси ўстирилади, балиқ овланади. Адмиралтейство оролларини 1527—29 й. ларда испан денгизчиси А. Сааведра кашф этган.