АДМИРАЛТЕЙСТВО

АДМИРАЛТЕЙСТВО — 1) (эски маъноси) кемалар қуриладиган, қуроллантириладиган ва таъмирланадиган жой;

2) флотни бошқариш идораси. Россияда 1718 й. ташкил этилган Адмиралтейство коллегияси 1802 й. дан бошлаб Денгиз Кучлари вазирлиги деб аталган. 1827 й. у А. лар кенгашига айлантирилиб 1917 й. гача мавжуд бўлган. Англияда Адмиралтейство ҳозирга қадар мавжуд;

3) СанктПетербург меъморлигининг машҳур намунаси ҳисобланган бино. 1704 й. Пётр 1 томонидан қурдирилган. Адмиралтейство рус усталари Ф. Ф. Шчедрин, И. И. Те-ребенёв ва б. нинг нодир ҳайкалтарошлик асарлари билан безатилган;

4) Буюк Британияда ҳарбий-денгиз кучларини бошқарувчи ва қўмондонлик қилувчи олий орган.