АДНО

АДНО (араб. — энг паст) — 1) 19— 20-а. бошларида Хива хонлигида 5 танобгача ери бўлган пастки табақадаги деҳқонлар. Хонликда 8404 Адно хўжалиги бўлиб, уларга қарашли ерлар 21 минг танобни ташкил қилган (1873).

2) Мадраса талабаларининг бошланғич ўқув гуруҳи (қ. Мадраса).