АДОЛАТ

«АДОЛАТ» — ЎзР Адлия вазирлигининг нашриёти. Аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш «Адолат» маркази негизида 1992 й. май ойида ташкил этилган. ЎзР Президентининг Фармонлари, ЎзР Олий Мажлиси қабул қилган қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар, уларга шарҳлар, ҳуқуқий мавзулардаги маълумотномалар, ўқув қўлланмалари, луғатлар, илмий-оммабоп ва бадиий китоб ҳамда рисолаларни нашр этишга ихтисослашган. 1992—99 й. лар мобайнида «Ўзбекистоннинг янги қонунлари», «Ўзбекистон Республикаси кодекслари», «Ўзбекистон Қонунларига шарҳлар», «Саволларга жавоблар», «Ахлоқ. Адаб. Адолат», «Ҳуқуқий меросимиз хазинасидан», «Ўзбек детективи», «Чет эл детективи» туркумидан китоб ва рисолалар чоп этди.

Prev Article

АДИП

Next Article

АДОЛАТ